Thursday, December 1, 2011

Рус тилини 3 ойда урганса буладими?

Рус тилини 3 ойда урганса буладими?
Рус тилини янги урганаётган кишида табиийки шу савол тугилади ва куп тил ургатиш дастурлари ва сайтлари хам уч ой ичида рус тилини ургатишни ваъда беришади. Аммо рус тили мураккаб тил ва инглиз тили каби киска вакт ичида узлаштириб олиш мушкул иш. Бу билан рус тилини киска вактда урганиб булмайди, мураккаб – урганманглар демокчи эмасман. Айтмокчиманки, 3 ой харакат килиб «Эхх, мен ургана олмас эканман» деб урганишни ташлаб кетмаслик керак. Интернетда хам бу хакда маълумот олишингиз мумкин.

Мени узим 5-6 йилдан бери тилни урганаман ва шундай булсада рости худи руслардек шариллаб гапира олмайман, аммо 5-6 йил аввалги тил билишим билан хозирги вакт уртасида анча фарк бор. Хозир, рус тилида гапирётганимда каерда кандай гапириш кераклигига узимда ишонч бор, хатоларимни тахлил кила оламан. Албатта, шариллаб гапириш хам тажриба билан келади.
Купчилик, рус тилини тинмай руслар билан гаплашиб урганиб олса булади дейишади. ИШОНМАНГ!!! Агар рус мактабда укисангиз бу тугри булиши мумкин эди. Лекин 15 -16 ёшгача рус тилида яхши гапира олмай туриб, руслар билан гаплашиб урганиб оламан десангиз адашасиз. Бу учун хаддан ташкари куп руслар билан бирга булсангизгина амалга ошиши мумкин, мисол учун рус оиласида 1-2 йил яшасангиз.
Кискаси, рус тилини урганиш учун аввало –рус тили грамматикасидаги энг асосий мавзуларни узлаштириб олиш керак. РОДлар, Феълнинг икки хил куриниши каби мавзуларни. Бу асосий мавзуларни узлаштириб олганингиздан сунг, амалиётда куллашингиз учун – интернетни узи хам етарли.
Куйидаги, блогда мен узим кандай рус тилини урганган булсам, худди шу усулларни сизларга такдим этаман. Аввалдан айтиб олай, рус тили буйича мутахасис эмасман, маълумотим хам тилга оид эмас. Шунчаки, Сиз каби 5-6 йил аввал рус тили урганишга карор килганман ва Сиз хис килаётган муаммоларни ва кийинчиликларни мен хам бошимдан утказганман. Бу менга таниш. Умид киламан биргаликда рус тилини тез ва осон урганиб оламиз.

Twitter Delicious Facebook Digg Stumbleupon Favorites More

 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms